Андижонда Булоқбоши тумани газ таъминоти бошқармаси бошлиғи қўлга олинди

Прокуратура маълумотларига кўра, 15 декабрга ўтар кечаси Булоқбоши тумани газ таъминоти бошқармаси бошлиғи қўлга олинган.

У табиий газни ўғирлаш учун шароит яратганликда айбланган. Ҳудуддаги банкет заллари, ошхона, кафе ва бошқа муассасаларни газ қувурига ноқонуний улаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик) билан иш қўзғатилган, деб хабар беради Андижон вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Прокуратура бу ишга алоқадор бошқа шахслар ҳам қўлга олинганини маълум қилди.

Тергов ишларини Булоқбоши туман прокуратураси ходимлари олиб бормоқда.