Бош прокуратура Андижон вилоятида яшовчи икки аёлнинг ўлдирилиши бўйича иш тафсилотларини маълум қилди. Қарз бўлиб қолган пулни беришдан бош тортгани учун қариндоши томонидан пичоқлаб ўлдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 25-январ куни соат тахминан 18:30 ларда Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги маҳалласидаги уйлардан бирида 63 ёшли аёл ва унинг 18 ёшли жияни жасадлари топилган эди.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, ўша куни унинг 30 ёшли жияни холасини кўргани келган. Қарзни тўлаш учун қарз сўради. Бироқ, аёл уни рад этди. Шундан кейин ғазабланган жияни икки аёлни пичоқлаб ўлдирган ва уйдан топган пулларини олиб кетган.
Тергов маълумотларига кўра, у 7 миллион сўмни ўғирлашга муваффақ бўлган. Тергов жараёнида гумонланувчи қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.