Андижонда икки қоп доллар кўтарган ўзбекистонлик қўлга олинди

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги ўзбек-қирғиз чегарасида 22-июн куни чегарачилар томонидан чет элга ноқонуний равишда валюта олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.

Иккита полиетилен пакет ичида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 1 миллион АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод туманида яшовчи фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган.