Андижонда қиррали қуролларнинг катта партиясини мамлакатга олиб киришининг олди олинди

Божхона қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонга қиррали қуролларнинг катта партиясини олиб киришга уриниш чегарада муваффақиятли бостирилди.

«MAN» юк автомобили «Дўстлик» чегара божхона постига келиб, Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди. Текширув натижасида олиб киришда декларация қилинмаган қиррали қуролларнинг катта партияси топилди.

Божхона текшируви натижаларига кўра, қўшимча ҳужжатларга киритилмаган юкнинг умумий қиймати 862 миллион сўмни ташкил этган. Жумладан, юк машинасида жами 5839 дона бўлган 14 хил турдаги пичоқлар, шунингдек, 880 минг сўмлик телескопик таёқчалар бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.