Андижонда қиз ўғирланган Кобалтда аварияга учради

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 19 ёшли қиз дугонасининг машинасини ўғирлаб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради.

 

Жорий йилнинг 11 июл куни соат 00:30 ларда 22 ёшли А.И. Дўстлари билан суҳбатлашиш учун Асака тумани «Аргин» М.Ф.Й.нинг Жанон-2 кўчасига ўзининг Кобалт билан келган. У билан бирга машинада Н.Д. бўлган.

 

Машинадан тушганидан кейин ҳайдовчи калитларни олмаган ва двигателни ўчирмаган. У кетаётганда Н.Д. рулга ўтирган ва ҳайдаб кетган.

 

Қиз машинани Асака-Шахрихон йўлига олиб чиқиб кетган, бироқ Шаҳрихон тумани ҳудудида бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

 

Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Маълум бўлишича, нима қизни жиноятга ундагани аниқланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, автомобил ўғирлаш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.