Андижонда содир бўлган бахтсиз ҳодисада икки ўсмир ҳалок бўлди

Андижондаги бахтсиз ҳодиса икки ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди. Ота-онасининг машинасида ўтирган 14 ёшли ўсмир ўзи беихтиёр қотилга айланди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса 2022-йил 7-декабр куни соат 22:30 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳайдаш тажрибасига эга бўлмаган 14 ёшли ўсмир ота-онасининг рухсатисиз машина олиб, дўстларини унга ҳайдашга қарор қилган.

Ўсмирлар катта йул бўйлаб катта тезликда ҳаракатланишган, кейин ҳайдовчи машина бошқарувини йуқотган. Натижада “Матиз” йул четида турган юк машинасига бориб урилган. Машинанинг бир қисми том маънода тунука қутидек ғижимланган эди.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, автомобилда йуловчи сифатида бўлган икки ўсмир ҳалок бўлди. 14 ёшли ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.