Андижонда таксичи ўз машинасини мактаб ўқувчиларига ижарага бераган

Андижонлик фуқаро 8-синф ўқувчиларига «Matiz» машинасини ижарага берган. Қўлга олингандан сўнг, у қўшимча пул топиш кераклигини, йигитлар машина ҳайдашни билишини айтиб, ўзини оқлади, дея хабар беради Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига Андижон шаҳридаги 17-мактаб ўқитувчиларидан уч нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлиги ҳақида сўз юритилган хабар келиб тушди. 8-синф ўқувчилари қаердандир машина олиб, мактаб атрофида айланиб кетишди.

Текширув давомида маълум бўлишича, маҳаллий фуқаро ўз машинасини ўсмирларга икки соатга ижарага бериб, бунинг учун 60 минг сўм олиб кетган. Йигитларнинг хужжати йўқлиги уни тўхтатмади.

Эркакнинг сўзларига кўра, у такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. Ўсмирларга бензинга пул топиш мақсадида машина ижарага бериб, уларни олдиндан ҳайдашларига ишонч ҳосил қилган, шунингдек, маҳалладан ташқарига чиқмасликни қатъий такидлаган. Бундан ташқари, шартнома бўйича, муаммолар юзага келган тақдирда, йигитлар уларни ўзлари ҳал қилиш мажбуриятини олганлар.

Етиб келган ЙПХ ходимлари «Matiz» русумли автомашинани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш) бўйича маъмурий баённома тузиб, тўғридан-тўғри сақлаш жойига олиб кетишган. Энди автомобил эгаси 1,5 миллион сўм жарима тўлаши керак бўлади.