Андижонликларнинг уйларидан Қирғизистонга олиб борувчи туннеллар топилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон ва Наманган вилоятлари ходимлари томонидан трансчегаравий ҳудудда Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб борувчи тугнел қазиган 8 нафар шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Улар Ўзбекистондан Қирғизистонга 1 миллион 641 минг доллардан ортиқ маблағни ноқонуний ўтказиш вақтида қўлга олинди.Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири, Қўрғонтепа туманида яшовчи 32 ёшли фуқаронинг яшаш жойи кўздан кечирилганда, кенлиги 1 кв. м, узунлиги 150 метр, Қирғизистонга олиб борадигон ер ости йўлаги.

Тергов жараёнида гуруҳ аъзоларидан бирининг уйи ҳовлисида жойлашган яна бир ер ости туннели очилган. Ушбу туннелнинг кенглиги 1 кв. м, чуқурлиги 10-12 метр ва узунлиги тахминан 400-420 метр. Ушбу туннелда вақтинчалик темир йўл бўйлаб ҳаракатланадиган кичик электр моторли аравача ўрнатилган бўлиб.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари уюшган жиноий гуруҳ таркибида 8 киши бўлган, улардан 6 нафари Қирғизистон фуқаролари эканлигини аниқлади. Гуруҳни 48 ёшли қирғизистонлик бошқарган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Суд жиноятчиларни 6 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.