Қаршида қасддан одам ўлдиришда гумонланувчи қўлга олинди

Қарши шаҳрида 31-май куни талончилик ва қотиллик билан боғлиқ жиноят содир бўлди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг шахси аниқланган.

Маълум бўлишича, 2022-йил 31-май куни Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласидаги уйлардан бирида 1995-йилда туғилган фуқаро Л.A.нинг жасади зўравонлик белгилари билан топилган.

Шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2004-йилда туғилган фуқаро O.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасининг 2-қисми билан (Оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Қайд этилишича, гумонланувчи қотилликдан ташқари, марҳумнинг оила аъзоларига ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.