Қаршида таксичилар йўлни тўсиб қўйишди

Ўнлаб такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни суратга оладиган замонавий камера объективига тушиб қолишди.

26 май куни соат тахминан 14:00 ларда Қарши шаҳридаги марказий йўллардан бирини ўнлаб таксичилар тўсиб қўйишди. Ҳайдовчилар хавфсизлик камарини тақмаганликлари учун белгиланган жарималарни бекор қилишни талаб қилишди. Ушбу қоидабузарликлар янги йўл кузатув камераси томонидан қайд этилган.

Полиция бўлими ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди. Вазирлик, шунингдек, 14 май куни Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида «Соколиный глаз-К» (Lochin ko’z-Q), дастури бўйича ишловчи камера ўрнатилгани, бу эса хавфсизлик камарининг очилмагани билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлаганини таъкидлади.