Қаршида тиббиёт факултети талабаси ўз жонига қасд қилди

Қиз Қарши шаҳридаги тиббиёт коллежи ётоқхонасининг 4-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Фожиали воқеа 30 ноябр куни соат 19.00 ларда Абу Али ибн Сино номидаги халқ саломатлиги коллежи ётоқхонасида содир бўлган. 20 ёшли қиз — иккинчи курс талабаси — номаълум сабабларга кўра тўртинчи қават деразасидан сакраб тушиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўлим сабаблари ва иш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.