Қашқадарё: бир киши чақмоқ уришидан вафот этди

Бугун Қашқадарё вилоятида момақалдироқ пайтида уч киши жабрланган ЙТҲ содир бўлди.

9-март куни маҳаллий вақт билан соат 11:45 да Деҳқонобод тумани Ўткамар маҳалласида момақалдироқ пайтида маҳаллий аҳолидан 3 нафари яшин уриши оқибатида жабрланган.

Жабрланганлардан бири воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари тиббий ёрдамга муҳтож, улардан бири касалхонага ётқизилган.