Жиноят 17 июл куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Каманди маҳалласида содир бўлди.
«Nasafnews» хабарига кўра, эркак турмуш ўртоғининг синглисига ҳаётга тўғри келмайдиган тан жароҳатлари етказган. Натижада у касалхонада вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, эркак психиатрия клиникасида рўйхатга олинган.
Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.