Қашқадарёда 28 ёшли аёл ўлдирилган ҳолда топилди

Қашқадарёда собиқ эри қотилликда гумон қилинаётган 28 ёшли аёлнинг жасади топилди.

Аввалроқ тармоқда Қашқадарё вилоятидаги хонадонлардан бирида аёлнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Қайд этилишича, фуқаро Ф.Д. (1994 йилда туғилган) 16 декабр куни Касби туманида ижарага олинган хонадонда яшовчи аёл ўлик ҳолда ҳаммомида топилган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, аёлни собиқ турмуш ўртоғи ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 17 декабр куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.