Қашқадарёда ҳалокатли йул-транспорт ҳодисаси

Кеча Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ҳалокатли оқибатларга олиб келган бахтсиз ҳодиса юз берди. Бир киши ҳалок бўлган ва бир киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда

Маълумотлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Давлат йул ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

4П-95 автомагистралининг олтинчи км сида соат 15:00 ларда Lacetti ҳайдовчиси Ш.Г (26 ёш) қарама-қарши йулга чиқиб кетиб, Д.М. (25 ёш) бошқарган Нексия билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида Д.М оғир тан жароҳати олиб касалхонада вафот этди. Ш. Г. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Давлат йул ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси кўра, Lacetti ҳайдовчиси йил давомида йул ҳаракати қоидаларини беш марта бузган.

Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Йул ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситасидан фойдаланиш, одам ўлишига олиб келган) билан жиноят иши қўзғатилди.