Қашқадарёда икки кундан буён тоғли ҳудудларда қор кўчкиси тушмоқда

Қашқадарёда биринчи қор кўчкиси 16-феврал куни тахминан соат 11:00ларда Шаҳрисабз вилоятининг Тоғли Кўл қишлоғига олиб борувчи йулда содир бўлган.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари тезкорлик билан муаммоларни бартараф этиб, автомобилларнинг серпантин бўйлаб ҳаракатланиши тикланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 17-феврал куни соат 10:30 атрофида ё‘лнинг ўша қисмида яна қор кўчкиси тушди. Натижада қор массаси йулнинг 15 метрга яқин қисмини тўсиб қўйган. Қайд этилишича, қор массаси ҳажми 1200 куб метрни ташкил қилган.

Айни пайтда оқибатлар махсус жиҳозлар ёрдамида бартараф этилмоқда.

Икки ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.