Қашқадарёда қизни суратлари билан шантаж қилган шахс қўлга олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманида қиздан фотосуратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмагани учун 5 минг доллар талаб қилаётган йигитни қўлга олди.

Хабарларга кўра, иккаласи ишқий муносабатда бўлишган.

1000 доллар ўтказилаётган вақтда ҳужумчи қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (Товламачилик) ва 141-1 (Шахсий дахлсизликни бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.