Қашқадарёда самосуд: хотинини қийноққа солган эр ва қариндошлари ҳибсга олинди

Қашқадарё вилоятида тўрт нафар эркак аёлга ҳужум қилиб, уни боғлаб, калтаклаган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2022-йил 9-июл куни соат 23:30 ларда фуқаролар Ю.E., Ю.B., Ю.Р. ва Яккабоғ тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи Ю.X.лар содир этилган хиёнат баҳонасида фуқаро K.M.га ҳужум қилиб, оёқларини боғлаб, сочини олдирган.

Кейин аёлни калтаклаган, танасининг турли қисмларига қамчилаган, қийноққа солган ва тан жароҳати етказган. Натижада К.M. тан жароҳати олиб, Яккабғ туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаролар Ю.E., Ю.B. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.