Қашқадарёда тадбиркорлик учун ажратилган маблағни совуришди

Қашқадарёда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағлари бошқа мақсадларга йуналтирилганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида Президентимизнинг тегишли қарори ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида кредитлар ажратилиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.

Натижада мазкур йуналишдаги кредитлар ўз мақсадига мувофиқ фойдаланилмаётгани, тақдим этилган товар ва материаллар етказиб берувчилар томонидан фуқароларга етказиб берилмагани аниқланди.

3 та тижорат банки (“Халқ банк”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”) томонидан 2022-йил 1-чоракда ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 15 та етказиб берувчига 392 нафар мижозга 11 миллиард 548 миллион сўм маблағ ўтказилиб, шу билан бирга, жорий йилнинг 1-чорагида товар кредитнинг мақсадлилиги етказиб берувчилар томонидан сарфланмаган, яъни ажратилган кредитлар бошқа мақсадларга сарфланган ва материаллар тақдим этилди.

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 5 та маҳсулот етказиб берувчи корхона раҳбарлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, қолган 10 та етказиб берувчи ва бошқа шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.