Қашқадарёдаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ вафот этди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ вафот этди.

Бу ҳақда 20 август куни вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Назорат қилувчи органга кўра, 2022-йил 5-август куни Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида туғилган бола 7-август куни вафот этган.

Шаҳар прокуратураси тергов олиб бормоқда.

Ички аудит белгиланди, тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатларига баҳо берилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси назоратига олинган.