Автобус иштирокидаги автоҳалокатда йуловчи жароҳат олди

Кеча, 2020 йил 8-октабр куни Тошкентда жиддий автоҳалокат юз берди, натижада автобус йуловчиларидан бири жароҳат олди.

Маълум бўлишича, авария соат 13:45 да 75-сонли йуналишда хизмат кўрсатадиган «12 автопарк» Isuzu йуловчи автобуси билан содир бўлган. Сергели тумани яқинидаги айланма йул бўйлаб Тошкент металлургия заводи томон ҳаракатланаётганда у юк машинаси билан тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг автобус ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб, йул четига ўрнатилган чироқ устунига урилиб кетди.

Йул-транспорт ҳодисаси натижасида автобус йуловчиларидан бири энгил тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.