Тошкент шаҳар автобус паркига ноқонуний кириш натижасида қимматбаҳо жиҳозлар – 25 миллион сўмлик автобус тахографи ўғирланган.
Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Яшнобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлимидан олинган маълумотларга кўра, номаълум жиноятчи автобус депоси панжарасидан ошиб ўтиб, қиймати 25 000 000 сўмга баҳоланган «МАН» русумли автобусга ўрнатилган тахографни ўғирлаб кетган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу жиноятда гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлди. Аниқланишича, 44 ёшли фуқаро А.M.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида ушбу жиноий квалификация бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.