Бўстонлиқ: Қутқарувчилар сайёҳни тоғ дарёсидан олиб чиқиб кетишди

Бир гуруҳ сайёҳлар Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига йўл олишган, улардан бири дарёга тушиб, ташқарига чиқолмай қолган.

Қутқарувчилар уни олиб чиқиб, тоғдан туширишга ёрдам беришди.

4-январь, чоршанба куни соат 14:30да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига бир гуруҳ сайёҳлар Бўстонлиқ туманидаги тоғларга бориб, улардан бири сирғалиб, дарёга қулагани ҳақида хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, зудлик билан Чимён шаҳар қутқарув гуруҳи қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган.

Натижада эркак дарёдан қутқариб олинган, шундан сўнг қутқарувчилар уни тоғдан туширишга ёрдам беришган.