АТБ «Халқ банк»нинг «Ғаласи» филиалида пенсия ва нафақалар тақсимоти бўйича ҳисобчи-назоратчи лавозимида ишлаб келган банк ходими Бухоро вилояти ИИБ томонидан ўзгалар номига кредит олиб, уларни ўзлаштиргани учун қўлга олинди.
Воқеа 2019-2022 йилларда содир бўлган. Ўғирланган пулларнинг умумий миқдори 61,7 миллион сўмни ташкил қилган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, фирибгарлик фақат ўтган йили фош этилган.
Банк ходими, 29 ёшли Ф.Ш. Шофиркон тумани, Жушур маҳалласида яшовчи ушланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.