Бош прокуратура раҳбари ўринбосари пора олаётган пайтда қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уч минг доллар эвазига жиноят ишини ёпишга ваъда берган Бош прокуратура раҳбари ўринбосарини қўлга олди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари қариндоши орқали танишидан уч минг доллар талаб қилади. Бу сумма эвазига у танишлари орқали Бухоро вилоят прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят ишини тугатишга ваъда берган. 27 ноябр куни амалдор уч минг долларни олган.

Ҳозирда бошлиқ ўринбосари қўлга олиниб, мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унинг қариндошига нисбатан 212-модда (пора олишда воситачилик қилиш) билан иш қўзғатилган.