Ўзбекистон божхонасида улар Россиядан олиб киришга уринган йирик партия қурол-яроғ топилди. Россиядан келган бир нечта автомашиналарни кўздан кечириш натижасида газ ва пневматик тўппончалар, шунингдек, патрон ва ғилофлар топилган.
“Кадиллак” русумли автомашинани кўздан кечириш чоғида 1 дона газ тўппончаси, 9 дона газ баллонлари, 1050 дона 4,5 мм калибрли ўқ ва 2 дона газ тўппончаси ғилофлари топилди.
Шунингдек, “Форд” русумли автомашина ҳам тўхтатилиб, кўздан кечирилган бўлиб, унда тегишли рухсатномасиз 1 дона пневматик тўппонча бўлган.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, фуқаролик ва хизмат қуроллари ва ўқ-дориларини Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш фақат ички ишлар органлари рухсати билан амалга оширилади.
Ушбу қоидани бузиш жарима ёки маълум муддатга ҳибсга олиниши, шунингдек, қурол-яроғнинг мусодара қилинишига олиб келиши мумкин.
Ушбу қуроллар партияси топилиши муносабати билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.