Бугун эрталаб Қўқон шаҳрида корхонада ёнғин содир бўлди

Эрталаб Қўқон шаҳрида корхонада ёнғин содир бўлди, воқеа жойига 13 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келди.

Мазкур корхона “Марғилон дарвозаси” маҳалласидаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган.

Ёнғин ҳақида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 04:24 да хабар берилган. Икки дақиқа ичида воқеа жойига 13 нафар ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди. Бироқ ёнғинни фақат соат 6:20да маҳаллийлаштириш, 7:20да эса тўлиқ ўчириш мумкин бўлди.

Тахминан 300 квадрат метр майдондаги бинонинг томи ёниб кетган, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йуқ, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.