Бухоро вилоятида боғча мудираси пора олаётган вақтида ушланди

Бухоро вилоятида боғча мудираси пора эвазига Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ишга жойлаштирмоқчи бўлган.

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати мансабдор шахс пора олаётган пайтда қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ғиждувон туманидаги болалар боғчаларидан бирининг мудири 40 ёшли М.Ғ. фуқаро С.A.ни 3 млн. сўм пора эвазига ишга олишни ваъда қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни боғча ҳамшираси унга топширган кимёвий белги қўйилган банкнотларни олиб кетаётган пайтда қўлга олди.

Айни дамда M.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Текширувлар бошланди.