Бухоро вилоятида ўқувчилар ва ўқитувчилардан ноқонуний равишда 1 миллиард сўмдан ортиқ пул ундиришга уринган

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчилар ва ўқитувчилардан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириш кўзда тутилган фармойиш имзоланди.

Бухоро вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган назорат текшируви давомида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2021-2022 ўқув йили учун “Ёшлик” жисмоний тарбия аъзолик бадалларини мажбурий ундириш ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ имзолангани аниқланди.

Фармон иловаси билан вилоят бўйича умумий ҳисобда 169339 нафар ўқувчидан 914,4 миллион сўм ва 28488 нафар ўқитувчидан 307,6 миллион сўм аъзолик бадалларини ундириш жадвали тасдиқланди.

Прокурор текшируви давомида халқ таълими бўлимининг 2021-йил 10-декабрдаги 238-сонли буйруғи ва юқоридаги фармойиш бекор қилинди. Бошқарма бошлиғига қонунни бузмаслик юзасидан расман огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, аъзолик бадалларини тўлаш ихтиёрий иш бўлиб, уларни мажбурий ундириш қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.