Бухорода ҳалокатли бахтсиз ҳодиса юз берди

20-феврал куни Бухорода ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Тергов бошланди.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Аеропортдан Когон тумани томон ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина “Matiz” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув туфайли ‘Cobalt’да қисқа туташув содир бўлиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Matiz ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Унинг йўловчилари, шунингдек, Cobalt йўловчиси кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган. ИИБ ўлганларнинг аниқ сонини аниқламади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.