Бухорода бахциз ҳодиса: поезд темир йўл релсларида юк машинасини уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида поезднинг темир йўлдан ўтаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган даҳшатли ЙТҲ лаҳзалари акс этган видео тарқалмоқда.

Бу даҳшатли воқеа Бухоро вилоятининг Олот туманида юз берди.

Юк машинаси ҳайдовчиси оғир жароҳатлар туфайли омон қолмаган ва воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу мудҳиш ҳодисанинг ҳолатлари ва сабабларини тўлиқ аниқлаш мақсадида терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Бунга барча мавжуд маълумотлар, жумладан, видео тасвирлар, гувоҳликлар ва поезд ва юк машиналари хусусиятларининг таҳлили киради.