Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро шаҳрида ЙТҲ содир бўлиб, оқибатида бир киши жабрлангани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Lacetti автомобили катта тезликда сирпаниб кетаётгани, шундан сўнг у ажратгичдаги устун билан тўқнашиб, қарама-қарши томонга учиб кетгани акс этган видео пайдо бўлди.
Когон тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-69 автомагистралининг 9-километрида содир бўлган воқеа, тахминларга кўра, Р. У. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинанинг ўнг олд ғилдирагининг ҳаракатланиш вақтида бошаб кетиши оқибатида содир бўлган.
Э.Р.нинг автомашина йўловчиси тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Когон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.