Бухорода ЙТҲда аёл ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 28 июл куни соат тахминан 10:00 ларда «ISUZU» русумли юк машинаси ҳайдовчиси юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш учун қўйилган тўсиқни бузиб ташлаган.

Натижада қувур ўша вақтда йўлни кесиб ўтаётган 68 ёшли аёл томон учиб кетган.

Айол кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, олган жароҳатларидан шифохонада вафот этди.

Ҳозирда юқоридаги факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.