Бухорода ўсмир автомобил ўғирлагани учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этилди

Бухоро вилоятида 17 ёшли ўсмир машҳур “Омад жаноблари” филмидаги формулани бироз ўзига мослаб, такрорлашга қарор қилди. У ичган, машина ўғирлаган ва энди қамоққа тушиши мумкин, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Рамитон тумани ИИБ томонидан маълум қилинишича, 21 ноябр куни соат тахминан 23:50 ларда “Тарнаут” маҳалласида яшовчи вояга етмаган шахс маст ҳолатда Алишер Навоий маҳалласидаги “Дирҳам” кафеси ёнида турган “Дамас” русумли автомашинасини ўғирлаб кетган.

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-қидирув тадбирлари оʻтказилиб, “Тоʻхтатиб туриш” махсус режаси жорий этилди. Натижада ушбу транспорт воситасини ўғирлаганликда айбланган ўсмир қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундай ҳуқуқбузарлик беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.