Бухорода ўсмир порно видеоларни тарқатаётган эди

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати порнографик маҳсулотларни тарқатувчи шахс қўлга олингани ва жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берди.

Бухоро шаҳридаги С.Жура кўчасида яшовчи 19 ёшли Б. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси (“Савдо ёки хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузиш”) билан маъмурий жавобгарликка тортилган). Лекин бу уни тўхтата олмади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари энди у Телеграм мессенжерида канал яратганини ва у ерда интернетда юклаб олинадиган порно видеоларни жойлаштирганини аниқлади.

Ҳозирда йигитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 1-қисми (“Беҳаё маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. У: “енг кам иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари”ни кутмоқда.