Чилонзор: микроавтобус ғилдираги остида кекса аёл вафот этди

Бугун эрталаб Чилонзор туманидаги Байналминал кўчасида (Чарх Камолон маҳалласи қаршисида) одам ўлими билан юз берган ёъл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада 57 ёшли аёл вафот этди.

Пойтахт шаҳар Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, тахминан соат 09:15 да 36 ёшли Адил Х. «Isuzu» микроавтобусини бошқариб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган пиёда, 57 ёшли Мастура Т.ни уриб юборган.

Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди. Авария сабаблари аниқланмоқда.

Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.