Чилонзорда қалбаки доллар сотишга уринган уч нафар фуқаро қўлга олинди

Пойтахтимизда қалбаки пул ва қимматли қоғозларни тайёрлаш ва тарқатишнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир муваффақиятли ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Мазкур тадбир Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона назорати бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноий тил бириктириб, 6 минг 900 Ақш долларини ноқонуний сотиб юборган шахслар қўлга олинди. Шу билан бирга, улар сотмоқчи бўлган векселлар қалбаки эканлиги маълум бўлди. Бу иш бўйича уч киши ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.