Чирчиқда ўзининг собиқ маъшуқасини шантаж қилган шахс қўлга олинди

Чирчиқда интим ёзишмаларни тарқатмаслик учун шантаж йули билан собиқ бекасидан 70 миллион сўм олган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ.

“23 декабр куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 40 ёшли аёл уюшган жиноятчилик ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлимига мурожаат қилиб, Тошкент вилоятида яшовчи Шерзод исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Аёл у билан Инстаграм орқали танишган ва улар яқин муносабатларда бўлишган”, — дейилади ИИВда.

Шерзод аёлни қўрқитиб, уларнинг интим ёзишмаларини интернетда тарқатиш, шунингдек, агар 20 миллион сўм бермаса, бу ёзишмаларни турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларига жўнатиб юборган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари махсус операция ўтказиб, Чирчиқ шаҳридаги “Атлант” клиникаси ёнида 20 миллион сўм олаётган шахсни қўлга олди. Кейинроқ маълум бўлишича, бу Тошкент вилоятининг Бщстонлиқ туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро, муқаддам Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми (валюта бойликларини қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки сотиш) билан судланган.

Суриштирув жараёнида қўлга олинган шахс аввалроқ бир аёлдан товламачилик йули билан 70 миллион сўм олгани, интим ёзишмалари эса мобил телефонида бўлганини тан олди.

Айни пайтда шахс қўлга олиниб, тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.