Cobalt ва Spark иштирокидаги аварияда олти киши, шу жумладан икки бола вафот этди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 август куни соат 16:00 ларда, Сурхондарёда ҳайдовчи 1990 й.т. У.А. Cobalt русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, ЙТҲ содир этди.

30 ёшли Cobalt ҳайдовчиcи У.А. ҳайдаш қоидаларини бузган ва бошқарувни ёқотган, натижада у қарама-қарши томонда ҳаракатланаётган Spark автомобили билан тўқнашган.

400;">Авария натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси 27 ёшли С.Н. ва 30 ёшли йуловчи М.Т., шунингдек, Cobalt  русумли автомашина йуловчилари, 31 ёшли С.Ш. ва икки ойлик гўдак М.А. воқеа жойида вафот этган.

Sparkдаги бошқа йуловчилар, 26 ёшли Г.Х. ва беш ёшли бола М. А. га етказилган оғир тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.

Spark автомашинаси йуловчилари, 30 ёшли Н.Х. ва 23 ёшли А.Е., Cobalt русумли автомашинанинг ҳайдовчиси, 30 ёшли У.А. ва унинг йуловчилари, бир ёшли А.У. ва 23 ёшли М. Р. ва Р. И. касалхонага ётқизилган.

Шу ҳодиса туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг «а» (Йул ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) бандига биноан жиноят иши қўзғатилди. Тергов харакатлари олиб борилмоқда.