Ўзбекистон Республикаси пойтахтида 8300 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валютани 4150 долларга сотаётган шахс қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қалбаки пул муомаласи билан боғлиқ бир қанча ҳолатларга чек қўйилди.
Тошкент шаҳрида фуқаро Ф.X. фуқаро Е.И.га 8300 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валютани 4150 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Фуқаро А.K. сохта 500 АҚШ долларини меҳмонхона ишчиси Д. П.га 5 миллион 200 минг сўмга сотган.
Янгийўл шаҳрида фуқаролар Д.A. ва М.X.лар шаҳар деҳқон бозорида харид қилиш учун Д.А.га 2 дона қалбаки 50 АҚШ доллари миқдорида пул беришган. Улардан яна 300 доллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.