Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўзгаларнинг ер участкалари савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аллақачон бошқа эгаси бўлган ер участкаларига ҳужжатларни расмийлаштиришда «ёрдам бериш»га ваъда берган бир неча фирибгарлар қўлга олинди.

Ишларнинг бирида Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 63 ёшли фуқаро харидорга ўз хизматларини таклиф қилиб, уларни 500 минг АҚШ долларига баҳолаган. Бу пул эвазига у мутасадди идоралардаги танишлари ёрдамида Юқори-Чирчиқ ҳудудида жойлашган ва аллақачон бошқа шахсга иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ерни ўз номига расмийлаштириб бериш мажбуриятини олган. Фирибгар ҳатто у ерда ишлаб чиқариш обекти қуриш учун рухсат олишга ҳам ваъда берган. Сўралган суммадан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Бўстонлиқ туманида боғдорчилик учун фермер хўжалигига 49 йилга ажратилган 35 гектар ер участкаси шартнома мавзуси бўлди. 32 ёшли фирибгар 350 минг доллар эвазига ўзининг таниш амалдорлари орқали бу ерни бошқа шахс номига расмийлаштиришни таклиф қилган. Фирибгар аванс сифатида 40 000 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

Энг юқори нархлар Бўстонлиқ туманидаги МЧЖлардан бирига тегишли бўлган 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириш учун 680 минг доллар сўраган 30 ёшли тошкентлик фуқарога тегишли бўлди. У 10 000 доллар аванс олишга рози бўлган ва уни олгач, ҳибсга олинган.

Жиззах вилоятида пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари томорқани сотишга қарор қилди. Унинг хўжалигидаги 5 гектар суғориладиган ер «ортиқча» бўлиб, бунинг учун раҳбар 200 миллион сўм сўраган. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидаги танишлари орқали харидорнинг номига ҳужжатлар олишни режалаштирган. Фермер сўралган пулни олаётган вақтда қўлга олинди.

Андижон вилоятида бутун бир жиноий гуруҳ ер участкаларида ноқонуний савдо қилиш билан шуғулланган. Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи муқаддам судланган уч нафар фуқаро Олтинкўл тумани кичик саноат зонасидан 4,5 гектар ер майдонини ўз таниш мутасаддилари орқали харидорнинг номига расмийлаштиришни таклиф қилган. Улар ўз ёрдамларини 36 000 АҚШ долларига баҳоладилар. Фирибгарлардан бири 10 700 доллар олаётган вақтда қўлга олинди, кейин унинг икки шериги қўлга олинди.