ДХХ ходимлари Марказий Осиё давлатларидан бирида халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олди

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Қидирувда бўлган 1995-йилда туғилган “С.С.” Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган.

Интернет орқали у Сурияда фаолият юритувчи “Катибатул Тавҳид вал Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолган.

«С.С.» ўз танишлари билан биргаликда Телеграм мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил этиб, улар экстремистик оқимлар ва халқаро террористик ташкилотларнинг мафкуравий етакчиларининг “жиҳод”га чақирувчи ваъзларини жойлаштирган ва муҳокама қилган. Шунингдек, улар “Катибатул Тавҳид вал жиҳод” террорчилик ташкилоти сафига қўшилиш учун Сурияга бориш ниятида бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Шундан сўнг, 2018-йил июн ойида “С.С.”га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича чиқиш суд ва унинг жиноий алоқалари гуманизм тамойилига амал қилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм мажлисида қилинди.

Бироқ, «С.С.» У ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармай, Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида айланма йуллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларидан бирига жўнаб кетган ва у ерда қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.