Ейиш мумкин бўлмаган гўштни сотишга уринишнинг олди олинди

“Авиасозлар” бозорида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари истеъмолга яроқсиз гўшт партиясини сотишга уринишнинг олди олинди.

Авиасозлар бозорида (Кадышева) истеъмолга яроқсиз гўшт партиясини топдилар. Уни байрамлар арафасида аҳоли ва умумий овқатланиш шохобчаларига жорий этиш режалаштирилган эди.

4-декабр куни Марказий ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган санитария рейдида гўшт партияси топилди.

Тадбиркорлардан бири бозорда истеъмолга яроқсиз бўлган гўштни истеъмолчилар ва умумий овқатланиш ходимларига сотарди. Бундан ташқари, унда ушбу маҳсулотларнинг келиб чиқиши ва сифати бўйича зарур ҳужжатлар бўлмаган.

“Ушбу гўштни сотишда айбдор бўлган барча шахслар маъмурий, айрим ҳолларда эса, жабрланган истеъмолчилар пайдо бўлса, жиноий жавобгарликка тортилади”, — деди Тошкент шаҳар ИИББ карантин хизмати командири Ғулом Элмуродов.

Сотувчининг сўзларига кўра, музлатгич ишламай қолгани учун гўшт ёмонлашган, бироқ у барибир уни фуқароларга, шунингдек, ундан шиш кабоб тайёрлаш учун сотган. Бироқ нима сабабдан қўлида ушбу маҳсулотларнинг келиб чиқиши бўйича керакли ҳужжатлар йуқлигини тушунтириб бера олмади.

ИИББ щзбек халқидан пойтахт бозорларида гўшт маҳсулотларини харид қилишда оʻта эҳтиёткор бўлишни, шунингдек, сотувчидан сотилаётган гўшт маҳсулотлари санитария меъёрлари талабларига жавоб беришини тасдиқловчи сифат сертификатини талаб қилишни сўради.