Фарғона аеропорти божхона бошқармаси директори ва унинг қўл остидаги ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона халқаро аеропортининг мансабдор шахслари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ва унинг қўл остидаги Х.Ж.лар фуқаролар билан тил бириктириб, пул мукофоти эвазига хориждан келаётган йуловчиларнинг кўп сонли юкларини тўсиқсиз олиб ўтишган.

Тезкор тадбирлар давомида Москвадан Фарғонага учиб, умумий қиймати 276,6 миллион рубллик товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган 4 нафар йуловчи қўлга олинди.

Текширув давомида “Х.Ю” аэропорти чегара-божхона пости ходими ўз бошлиғи А.С.нинг кўрсатмаси билан товарларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур факт бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатларга алоқадор А.С. ва бошқалар жиноий жавобгарликка тортилди.