Фарғона: эри билан жанжал пайтида аёл ўзига ўт қўйди

Фарғонада ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи билан «Matiz» русумли автомашинада жанжаллашиб, ўзини ёқиб юборди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, эркак аёлни касалхонадан уйига олиб кетаётган, жанжал хотинининг турмуш ўртоғига нисбатан рашки сабаб бошланган.

Эркак машинани «Нефтчи» стадионида тўхтатди. Аёл бензин солинган пластик бутилкани олиб, ўзига ва автомобил салонига қуйган . Эркак машинадан сакраб тушгач, аёл зажигалка билан бензинни ёқиб юборган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар тезда ёнғинни ўчиришди, тез ёрдам шифокорлари эса марҳум аёлнинг туғилган боласини қутқариб қолишди. Бироқ, бола шифокорларнинг уринишларига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «б» банди («ўз жонига қасд қилишга ундаш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.