Фарғона коллежи бош ҳисобчиси 4,3 миллиард сўмни ўзлаштириб, лотереяда ютказиб юборди..

Фарғона вилояти олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг фаолияти фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура.

У мансабидан ноқонуний мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021-йилларда ўзига жами 4 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақи ва нафақаларни асоссиз ҳисоблаб чиққан.

Бундан ташқари, коллеж ўқитувчилари номига ўзларига бехабар банк пластик карточкаларини очиб, уларга 310 million сўм бюджет маблағларини ўтказиб берган.

Маълум бўлишича, бош бухгалтер ўзлаштирилган жами 4,3 миллиард сўмни онлайн қимор ўйинларига сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўғирлик) ва 209-моддаси (сохтакорлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.