Фарғона вилояти: яшовчилар гиёҳвандлик ўсимликларини ноқонуний равишда етиштиришган

Фарғона вилояти аҳолиси гиёҳвандлик ўсимликларини ўз уйларида етиштиришган. Фарғона вилояти аҳолиси ўз уйларида гиёҳванд моддалар билан ўсимликларни ноқонуний равишда етиштирган.

sans-serif;">Фарғона вилояти матбуот хизмати ушбу фуқаролар фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисида хабар берди.

2021 йилнинг 5 май куни «Қорадори-2021» тадбири биринчи босқичи давомида Марғилон шаҳар ДХХ ходимлари, Қўштепа тумани ИИБ ТЭҚКГ, ЖҚБ ҳамда ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани «Йўлдошобод» маҳалласида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро У.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони томорқасидаги пиёз кўчатлари орасида жами 50 туп «кўкнор» ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ўсимлик барглари ва бошоғидан текшириб кўришлик учун намуналар олиниб, қолган қисми йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Олинган тезкор маълумотга асосан, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 май куни Марғилон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марғилон шаҳар «А.Яссавий» маҳалласида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро К.И.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи саҳнасида бўлган узумлар тагида 30 туп «кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни 1956 й.т. Риштон тумани «Қайроғоч» маҳалласида яшовчи, фуқаро Б.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, томорқасидаги иссиқхонада жами 77 туп «Кўкнори» гиёҳванд ўсимлиги парваришлаб етиштираётганлиги ҳамда ушбу хонадоннинг ер тўласи кўздан кечирилганда, 1 дона целлофан пакетда қуруқ ҳолдаги кўкнори ўсимлигининг баргларига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.У.нинг уйидан олинган кўкнори хашаги 37.55 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.