Фарғона вилоятидаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Маргʻилон шаҳридаги маҳаллалардан бирида турар-жой биноси ёниб кетган.

Бугун, 20 декабр куни соат 11:33 да Марғилон шаҳридаги Ипакчи маҳалласи Қирҳовуз кўчасида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Қўнғироқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги постига келиб тушган, ёнғин ўчириш бўлинмалари 6 дақиқа ичида воқеа жойига етиб келган. Соат 11:41 да олов ўчирилди, соат 11:58 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Воқеа жойига улардан ташқари Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва шифокорлар етиб келган.

Ёнғин натижасида 70 квадрат метр уй ёниб кетган. Турар жойнинг томи, шифти ва ички қисми шикастланган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.