Фарғонада хўроз жанги ташкилотчиси қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фуқароларнинг тақиқланган қимор ўйинини ўтказишининг олди олинди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 17-июн куни тезкор тадбир ўтказилиб, унда ЙҲХБ, ИИБ, Фарғона вилояти Миллий гвардияси бўлинмалари ва Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан хонадонда шароитлар яратилгани аниқланди. “Қурилиш” маҳалласида яшовчи фуқаро К.А.нинг ўзаро муштлашуви, шунингдек, томошабинлар учун ўйин ўтказиб, икки нафар фуқаронинг ҳар бири 1 миллион сўмдан гаров тикаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида гаров сифатида фойдаланилган маблағлар – жами 5 миллион 205 минг сўм ашёвий далил сифатида олинди.

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (“Қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш”)да назарда тутилган жиноят таркибига кўра жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги юқоридаги моддада назарда тутилган жиноят содир этган фуқаролар етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.