Фарғонада Қирғизистонга олиб борувчи контрабандачилар туннели аниқланди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ДХХ ходимлари контрабандачилар томонидан божхонани четлаб ўтиб, чегарадан ноқонуний равишда товарлар олиб ўтиш учун фойдаланилган яна бир туннелни аниқлади.

Тезкор тадбирларда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Бу воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи Т.М.га тегишли юк машинасини кўздан кечириш учун тўхтатиб қўйилгани билан бошланган. Текширув чоғида юк машинасида ҳамроҳлик ҳужжатлари бўлмаган қимматбаҳо юк бўлгани маълум бўлди – кейинчалик юкнинг қиймати 15 миллиард сўмга баҳоланган. Бу 2707 та мобил қурилмалар, жумладан IPhone 13 Pro Max, Samsung Galaxy S 22 ultra, RedMe Note 11 pro про ва бошқалар эди.

Ҳайдовчи қўлга олинганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг уйига боришди ва у ерда сўнгги пайтларда бўлган энг қулай туннелни топишди. Туннелнинг кенглиги 1 метрдан 1,5 метргача, баландлиги 2 метр, узунлиги эса 130 метрга яқин эди. Туннелда лифт, вентиляция ва ёруғлик бор эди, деворлар ва замин яхши ишланган. У қўлга олинган фуқаронинг уйини Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Қадамжон тумани билан боғлаган. У бир неча бор Қирғизистондан контрабанда олиб ўтишда фойдаланилган.

Айни пайтда фуқаро Т.М.га нисбатан. жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.